Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси биносида вилоят ИИБ раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

2024-йилда ички ишлар органлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили ва тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятига бағишланган анжуманда журналистлар, блогер ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подпоковник Фарруҳбек Ўсаров, шунингдек, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Тергов, Пробасия, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Миргасия ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари бошлиқлари, тегишли хизматларнинг масъул раҳбарлари ОАВ вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди.

 Анжуман якунида вилоят ИИБ Ахборот хизмати ҳамда ОАВ ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, ҳуқуқий тарғибот ишларини журналистларнинг маҳорати билан янада таъсирчан усулларда йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.