Катта лейтенант Аброр Қулматов 1994 йил 18 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2017 йил ИИВ Академиясини тамомлаб, Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИБ 45-сонли Ички ишлар бўлимида суриштирувчи бўлиб иш бошлаган. 2018-2020 йилларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ тергов бўлинмаси терговчи лавозимида фаолият олиб борди. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси, йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлими катта терговчиси лавозимида фаолият юритмоқда. Тошкент шаҳрида жиноятчиликни олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изидан” фош этишда мардлик, жасорат ва фидоийлик кўрсатиб, хизмат бурчига масъулият билан ёндошиб келаётгани учун бир неча бор раҳбарият томонидан раҳбатлантирилган. У хизмат фаолияти давомида ўзини ташаббускор ходим сифатида намоён этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони тасдиқланган эди. Фармонга кўра, мураккаб вазиятда халқ, фуқаролар тақдирига бефарқ бўлмай, ўзининг хайирли саховатлари билан барчага ўрнак бўлиб келаётган саховатли тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланиши белгиланган. Бутун халқ бошига тушган офат, пандемия шароитида жонбозлик кўрсатиб, эл тинчлиги йўлида қилган фидокорона хизмати учун Аброр Қулматов ҳам “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан муносиб тақдирланган.
Мадина ҚАҲҲОРОВА,
“Постда” мухбири.
