“Давлат хизматчиси ва лидерлар” лойиҳаси бу гал Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бошқарма бошлиғи, полковник Адил Атаходжаэв билан ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқот давомида А.Атаходжаэв сўнгги йилларда ички ишлар тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва келгусидаги устувор мақсадлар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Узоқ йиллик фаолияти, иш тажрибаси, раҳбарлик масъулияти ҳақидаги фикрлари ҳам ёш лидерлар учун маҳорат мактаби бўлди.
Шундан сўнг лидерлар янги ташкил этилган “Меҳнат ва шуҳрат” музейи билан танишдилар. Бошқарма ҳудудидаги “Хотира” майдонида ҳам бўлиб, хизмат бурчини бажариш вақтида мардларча ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари ёд этилди. Шу билан бирга, ички ишлар тузилмалари, техникаларидан иборат махсус кўргазмалар намойиш этилди.
Феруза ОТАХОНОВА,
“Постда” мухбири.
Наманган вилояти.
