Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлимида “Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги шаҳар туманларда ғолибликни қўлга киритган нуронийлар ўзаро беллашди.

Танловда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини раисининг нуронийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов ҳам иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди ва 1-даражали диплом ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Энди ғолиб танловнинг республика босқичида иштирок этади.                                                                                  

Содиқ РАҲИМОВ,

ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.