Фарғона вилоятида “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” (Cйбер-Wеэк) якунига етди.
Ҳафталик доирасидаги энг муҳим тадбир – “Киберхавфсизлик билимдонлари” интеллектуал ўйинининг финал босқичи Марғилон шаҳридаги “ИТ марказда” ўтказилди.
Қизғин баҳсларга бой бўлган ўйин якунида Ўзбекистон тумани 1-ўринни, Бағдод тумани 2-ўринни, Марғилон шаҳар жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, тадбир сўнггида Татунинг Фарғона филиали, ИТ-парк Фарғона филиали ҳамда Фарғона вилояти ИИБ ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
