Кун қаҳрамони

1977 йилда Касби туманида туғилган. Ички ишлар органларидаги илк хизмат фаолиятини 2003 йили Нишон тумани ИИБ Қўриқлаш бўлими милиционери вазифасидан бошлаган.

Зиммасига юкланган вазифаларни бекам-кўст бажариш, бошлаган ишини тугатмасдан қўймаслик хислатлари билан ҳамкасблари назарига тушди. Бириктирилган ҳудудда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш борасида тўплаган тажриба ва малакаси орадан икки йил ўтиб, вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ ППХ баталони 1-отряд милиционери лавозимида ишлашига замин ҳозирлади. Баталондаги фаолияти давомида жамоат жойларида осойишталикни таъминлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида самарали хизмат қилди. 

Айни вақтда вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ конвой гуруҳи ҳайдовчи-ходими сифатида фаолият кўрсатиб келаётган кичик сержант Ўктам Жумаев юзага келадиган фавқулодда ва кутилмаган ҳолатларда ҳам касбий маҳоратини намойиш этиб келмоқда. Жумладан, судланувчи ёки терговга жалб қилинган шахс қочишга шайланиши ёки ниманидир баҳона қилиб ходимни чалғитишга уриниши мумкин. Бу каби ҳолатлар юзага келганда қандай йўл тутиш лозимлигини у яхши билади ва касб сирларини ёш ходимларга ҳам ўргатишни канда қилмайди.

Кичик сержант Давлатжон Файзиев қарийб 20 йиллик хизмат фаолияти давомида бирор марта жазоланмаган. Шу боис уни ҳеч иккиланмай соҳанинг фидойиси, аълочи ходимлардан бири, дейиш мумкин.

Кичик сержантнинг фидокорона хизматлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланган. Президентимизнинг 2021 йил 30 августдаги фармонига биноан кичик сержант Давлатжон Файзиев “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Содиқ РАҲИМОВ,

“Постда” мухбири.

Қашқадарё вилояти.