Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўрсатиб ўтилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда соҳа ходимларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти етакчи мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи Фарғона вилояти ИИБ ЖЦБ кинология бўлинмасида бўлиб, ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганишлар давомида кинология бўлинмаси ҳамда биринчи ва иккинчи минтақавий ҳудуд мувофиқлаштириш маркази кинология гуруҳлари ходимларининг ҳуқуқий билими, касбий маҳорати, хизмат итларининг из қидирув, гиёҳвандлик моддаларини топиш, тўсиқларни енгиб ўтиш каби салоҳияти кўздан кечирилиб, амалий машғулотлар олиб борилди.

Шунингдек, йўл қўйиган камчиликлар ходимлар иштирокида муҳокама қилиниб, хизматни сифат жиҳатидан яхшилаш учун зарур тавсиялар берилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.