Республика ишчи гуруҳи айни кунларда Бухоро вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда. Хусусан, ИИВ Академияси масъуллари жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган Бухоро тажрибасини тарғиб қилиш ишларига кўмаклашмоқда.

Шунингдек, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ профилактика инспекторлари билан бўлган учрашувда жиноятчиликни жиловлаш мақсадида илмий асосланган хулосалардан келиб чиқиб ишлаб чиқилган методик қўлланма тўғрисида машғулотлар ўтказилди. Бунда криминоген вазият ва салмоғи юқори бўлган жиноятлар таҳлили, уларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилиниб, уларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.