Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари кинология бўлинмалари ходимлари ўртасида кўпкураш мусобақасининг республика босқичи ўтказилди.

Мусобақа қатнашчилари хизмат итлари билан енгил транспорт воситасида, бино ичида ва багаж ёки қўл юкларда яширилган гиёҳвандлик моддасини қидириб топиш, из-қидирув, из-қидируви бўйича буюмни танлаш, кийим ҳидидан аниқлаш, транспорт ёки қўл юкларида яширилган қурол-яроғ ёки портловчи моддани қидириб топишдаги маҳоратини намойиш қилишди.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида, 1-ўрин Сурхондарё вилояти ИИБ, 2-ўрин Навоий вилояти ИИБ, 3-ўрин эса Тошкент шаҳар ИИББ жамоасига насиб қилди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида ИИВ ЖХД ЖЦХ бошлиғи, подполковник О.Шарипов, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Т.Исмаилов ҳамда нафақадаги полковник А.Холиқовлар сўзга чиқиб кинология соҳасидаги янгиликлар ва бугун яратилган шароитлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтишди. Ғолибларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўз мухбиримиз,

Сурхондарё вилояти.