ИИВ Навоий академик лицейида мамлакатимиз мустақиллигининг 32 ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Тантанали тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шокир Садиков Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг мустақиллик байрами муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбир давомида ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчиларининг таълим ва спорт соҳасида эришган натижалари, айниқса, битирувчиларнинг сўнгги тўрт йилда ИИВ Академиясига ва бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга киришда етакчилик қилиб келаётганлиги айтиб ўтилди. Тадбирда лицей ўқувчилари томонидан шеърларёд олинди, куй ва қўшиқлар ижро этилди. Қоровул қўшинларига қарашли 7532-ҳарбий қисм оркестр ва жанговор гуруҳ жамоаларининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбир доирасида соҳа фахрийлари, вилоят дин ишлари бўлими Шониёз ҳожи Жумаевлар иштирокида ўтказилган уч авлод учрашуви, айниқса, фахрийларнинг ҳаёт йўли, фаолияти давомида содир бўлган қизиқарли воқеалардан сўзлаб бергани ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Бу каби давра суҳбатлари ўсиб келаётган ёш авлод қалбида бугунги кунга шукроналик, ватанпарварлик туйғуларини шаклланишига хизмат қилиши шубҳасиз.
Маҳлиё ХОЛОВА,
Ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти
