Сафдор Суннатуллаэв Темур Икром ўғли 1996 йилнинг 14 мартида Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида туғилган. 2014 йили мазкур туман Миллий ҳунармандчилик дизайн ва сервис касб-ҳунар коллежини муваффақиятли тамомлаган.
Илк хизмат фаолиятини 2017 йилда Тошкент шаҳар ИИББ Патрулъ-пост бригадаси 1-баталъон 5-отрядида сафдор ходим лавозимида бошлаган ёш ходим соҳа сирларини мукаммал ўрганиб, ҳозиргача ушбу лавозимда хизмат қилиб келмоқда.
Шу билан бирга, тиниб-тинчимайдиган бу ходим жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 255 нафар фуқаронинг шахсини аниқлаш мақсадида ҳамда жамоат жойларида маст ҳолатда юрган 22 нафар шахсларни ички ишлар бўлимларига олиб борди.
Бундан ташқари, карантин қоидаларини бузган 9 нафар фуқарони аниқлаш билан бирга, 15 та жиноятни “иссиқ изида” фош этди.
Масалан, шу йилнинг 9 апрелъ куни соат тахминан 10:30 ларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудида янгийўллик Т.С. Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи З.Б. нинг пулларини умараётган пайтида мазкур ҳудудда хизмат бурчини бажараётган сафдор Т. Суннатуллаэв томонидан қўлга олинади.
Шу сабабли, хизмат фаолияти давомида юқори натижаларни қўлга киритиб келаётган сафдор Темур Суннатуллаэвнинг хизматлари раҳбарият томонидан ҳам ижобий баҳоланиб, бир неча маротаба рағбатлантирилган.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
