Подполковник Мусаев Обид Закирович 1978 йили Тошкент вилоятида туғилган. 2002 йилда ҳозирги Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтини муваффақиятли тамомлайди.
Илк хизмат фаолиятини 2002 йилда мазкур таълим муассасасининг ўша пайтдаги Жазони ижро этиш факултетида гуруҳ командири лавозимида бошлаган ёш ҳарбий хизматчи касб сирларини пухта эгаллаб, кейинчалик, Қашқадарё вилоятидаги Қоровул қўшинларига қарашли 7533-ҳарбий қисм взвод командири, сўнгра, Навоий вилоятидаги 7532-ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимигача фаолият кўрсатди.
Ҳозирда эса, ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги Ахлоқий-руҳий таъминотни таъминлашни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимида самарали хизмат қилаётган лавҳамиз қаҳрамони ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш билан биргаликда, шахсий таркибнинг маънавий салоҳиятини оширишда ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган О. Мусаевнинг хизматлари раҳбарият томонидан ҳам ижобий баҳоланиб, бир неча маротаба рағбатлантирилган.
Шу боисдан, подполковник Обид Мусаевнинг она юртимиз осойишталиги йўлидаги машаққатли хизматида улкан муваффақиятлар тилаб, келгуси фаолиятида бундан-да, юқори марраларни забт этишини тилаб қоламиз!
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
