Сафдор Қорабоэв Бердиали Эралиэвич 1993 йилнинг 16 март куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида туғилган. 2012 йили Юнус Ражабий номидаги Тошкент педагогика коллежини муваффақиятли тамомлаган. 

Илк хизмат фаолиятини 2013 йилда Тошкент шаҳар ИИББ Патрулъ-пост бригадаси 1-баталъон 2-отрядида сафдор ходим лавозимида бошлаган ёш ходим соҳа сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, ҳозиргача мазкур лавозимда самарали хизмат қилиб келмоқда.

Шу билан бирга, тиниб-тинчимайдиган бу йигит жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 280 нафар фуқаронинг шахсини аниқлаш мақсадида ҳамда жамоат жойларида маст ҳолатда юрган 48 нафар шахсларни ички ишлар бўлимларига олиб борди. 

Бундан ташқари, карантин қоидаларини бузган 70 нафар фуқарони аниқлаш билан бирга, 4 та жиноятни ҳам “иссиқ изида” фош этди. 

Шу сабабли, хизмат фаолияти давомида юқори натижаларни қўлга киритиб келаётган сафдор Бердиали Қорабоэвнинг хизматлари раҳбарият томонидан ҳам ижобий баҳоланиб, бир неча маротаба рағбатлантирилган. 

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.