Маёр Мамашаэв Хикматилло Муҳамадуройимович 1987 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. 2011 йилда ҳозирги Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтини муваффақиятли тамомлайди.
Илк хизмат фаолиятини мазкур йили ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қашқадарё вилоятида жойлашган 7533-ҳарбий қисм 2-баталъонида гуруҳ командири лавозимида бошлаган ёш ҳарбий хизматчи касб сирларини мукаммал эгаллаб, кейинчалик, ушбу ҳарбий қисм 4-баталъонида взвод командири, сўнгра эса, Бухоро вилоятидаги 7536-ҳарбий қисм таъминот баталъони командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ҳозирда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент вилоятида жойлашган 7535-ҳарбий қисм 2-баталъони командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида самарали хизмат қилаётган лавҳамиз қаҳрамони ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш билан биргаликда, шахсий таркибнинг маънавий салоҳиятини оширишда ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган Ҳ. Мамашаэвнинг хизматлари раҳбарият томонидан ҳам ижобий баҳоланиб, бир неча маротаба рағбатлантирилган.
Шу боисдан, маёр Ҳикматилло Мамашаэвнинг она Ватанимиз осойишталиги йўлидаги машаққатли хизматида улкан муваффақиятлар тилаб, келгуси фаолиятида бундан-да, юқори марраларни забт этишини тилаб қоламиз!
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
