Катта лейтенант Мелибоэв Бекзод Илҳом ўғли 1990 йили Жиззах шаҳрида туғилган. 2017 йилда ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетини муваффақиятли тамомлайди.
Илк хизмат фаолиятини 2017 йили ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7532-ҳарбий қисм взвод командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида бошлаган ёш ҳарбий хизматчи устозларидан касб сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, ҳозирда пойтахтимиздаги 7531-ҳарбий қисм баталъон командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида самарали хизмат қилиб келмоқда.
Бундан ташқари, қобилияти ва ҳаракатчанлиги билан барчага намуна бўлиб келаётган тиниб-тинчимас бу йигит ўзига берилган топшириқларни ҳам жонкуярлик билан адо этаётир. Шу билан бирга, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини оширишда ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Бундан ташқари, ёш ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий интизомни мустаҳкамлашда ҳам қисм қўмондонлигига яқиндан ёрдам бераётир.
Шу сабабли, фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган катта лейтенант Бекзод Мелибоэвнинг она Ватанимиз осойишталиги йўлидаги машаққатли хизматлари раҳбарият томонидан ҳам муносиб баҳоланиб, кўплаб маротаба рағбатлантириб келиняпти.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
