Сафдор Мейлиэв Шерзод Раҳимович 1981 йилнинг 7 январъ куни Қарши шаҳрида туғилган. 1998 йилда мазкур шаҳар Саноат касб-ҳунар коллежини муваффақиятли тамомлаган.
Илк хизмат фаолиятини Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги “Шўртангаз кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси объэктларини қўриқлаш бўйича алоҳида милисия батолъони 2-милисия отряди милисонери лавозимида бошлаган ёш ходим ўтган давр мобайнида соҳа сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, ҳозирда вилоят ИИБ Патрулъ-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрулъ-пост хизмати баталъони саф бўлинмалари 1-отряд бўлинма командири лавозимда самарали хизмат қилиб келмоқда.
Шунингдек, тиниб-тинчимас жонкуяр ходим жорий йилнинг бошидан бугунга қадар, 198 нафар фуқаронинг шахсини аниқлаш мақсадида ҳудудий таянч пунктларига ҳамда жамоат жойларида маст ҳолатда юрган 67 нафар шахсларни эса, вилоят Наркология диспансерига олиб борди.
Бундан ташқари, карантин қоидаларини бузган 65 нафарга яқин фуқарони аниқлаш билан бирга, 3 та жиноятни ҳам “иссиқ изида” фош этилишига эришган.
Шу сабабли, фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган сафдор Шерзод Мейлиэвнинг хизматлари раҳбарият томонидан ҳам ижобий баҳоланиб, кўплаб маротаба рағбатлантирилиб келиняпти.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
