Аброрбек Акрамов 1993 йилда Олтинкўл туманида туғилган. У ички ишлар органларида 2014 йилдан буён хизмат қилади. 2015 йилдан Андижон вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди катта мутахассис-ҳайдовчиси сифатида фаолият юритади.

«102» телефон рақамига фуқаро Н.З.дан келиб тушган маълумотда Таджик маҳалласи фуқароси А.Д. ўз уйида гиёҳвандлик моддалари сақлаётгани билдирилган эди.

Маълумот тезкорлик билан ўз тасдиғини топди. Гиёҳвандлик воситаларини манзил бўйича аниқлаш ва олиб қўйиш учун тезкор гуруҳ йўналтирилган бўлиб, унинг таркибида катта мутахассис-ҳайдовчи, кичик сержант Аброрбек Акрамов ҳам бор эди. 

Оғу сақлашда гумон қилинаётган А.Д. ўзининг бу ишга алоқадор эканини қатъиян рад қиларди. Гувоҳлар иштирокидаги шахсий текширув чоғида кичик сержант А. Акрамов ушбу хонадондан 3 грамм оғирликдаги марихуана моддасини топишга муваффақ бўлди.

Фуқаро А. Д.га нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Борис КЛЕЙМАН.