Сафдор Саидмуродов Жамшид Самад ўғли 1990 йилнинг 4 ноябрида Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилган. 2009 йилда Қарши иқтисодиёт коллежини муваффақиятли тамомлайди.
Ички ишлар органлари тизимидаги илк хизмат фаолиятини 2010 йили Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси “Муборакнефтгаз” унитар шўъба корхонасига қарашли объэктларни қўриқлаш бўйича 2-Алоҳида милиция баталъони милиционери лавозимида бошлаган бу йигит ўтган давр мобайнида устозлари ёрдамида соҳа сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, ҳозирда ушбу вилоят ИИБ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул-пост хизмати баталони саф бўлинмалари ижтимоий-сиёсий, оммавий-маданий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш отряди “Эзгулик” патрули махсус гуруҳ сафдор ходими лавозимда самарали хизмат қилиб келмоқда.
Бундан ташқари, доимо ўз устида тинимсиз ишлайдиган фидойи ходим ўтган йил бошидан ҳозирга қадар, 720 нафардан ортиқ фуқаронинг шахсини аниқлаш мақсадида ҳудудий Иибларга олиб борди ҳамда жамоат жойларида маст ҳолатда юрган 15 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирди.
Шунингдек, мамлакатимиздаги карантин қоидаларини бузган 35 нафар фуқарони аниқлаш билан бирга, 3 та жиноятни ҳам “иссиқ изида” фош этилишига эришди.
Шу боисдан, фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган сафдор Жамшид Саидмуродовнинг хизматлари раҳбарият томонидан ҳам муносиб баҳоланиб, кўплаб маротаба рағбатлантириб келинмоқда.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
