1984 йил Олтинкўл туманида туғилган. Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. 2011 йилда ички ишлар органларига хизматга қабул қилинган. 

Бир неча йил Андижон вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармасида иш юритувчи, кадрлар катта инспектори бўлиб ишлаган Лочинбек Дармонов 2016 йилдан буён профилактика тизимида фаолият олиб бормоқда. 

Капитан Лочинбек Дармонов, мана, уч йилдирки, Олтинкўл тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасининг катта профилактика инспектори лавозимида фаолият юритмоқда. 

– Фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини сақлаш йўлида 56 нафар ҳудудий профилактика инспектори фидокорона хизмат қилиб келмоқда, – дейди капитан Л.Дармонов. – Ҳудудий профилактика инспекторлари иштирокида «Антитеррор-Тозалаш» операцияси доирасида олиб борилаётган профилактик тадбирлар давомида ўғрилик, тан жароҳати етказиш каби 19 та жиноят «иссиқ изида» фош этилди. Жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, ўзи билан кескир ва ўткир тиғли буюмлар олиб юриш, оилавий можаролар, жамоат тартибини бузиш каби 800дан зиёд маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилди. Маҳаллалар ва ўқув муассасаларида 178 маротаба профилактик суҳбатлар ўтказилди. Бу йўналишдаги ишлар давом этмоқда. 

Борис КЛЕЙМАН.

Андижон вилояти.