1994 йил Чироқчи туманида туғилган. 2018 йил ИИВ Академиясини тамомлаган. Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчиси лавозимида хизмат қилмоқда.
Катта лейтенант Миршоҳид Бахтиёров ўзининг ҳалол меҳнати, фидокорона хизмат фаолияти орқали ишончга сазовор бўлмоқда, десак, муболаға бўлмайди. У хизмат фаолияти давомида ўзини ташаббускор ходим, масъулиятли терговчи сифатида намоён этиб келмоқда. Қаҳрамонимиз дастлабки тергов олиб борган жиноят ишларининг деярли барчасида фуқаролар унинг хуш муомаласи ва тиришқоқлиги, етказилган зарарни қоплашдаги саъй-ҳаракатларидан миннатдор.
2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида оғир ва ўта оғир турдаги 12 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориб, ушбу жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш борасида жами 10 та тақдимнома киритиб, уларнинг муҳокамаларида қатнашган. Булардан ташқари, у қонунчилик тарғиботи ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тадбирларда мунтазам фаол иштирок этиб келади.
– Катта лейтенант Миршоҳид Бахтиёров ўз устида мунтазам ишлайди, – дейди Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари, маёр А.Жўраэв. – Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётишини чуқур англаб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келмоқда.
Миршоҳид Бахтиёров юқорида кўрсатилган ютуқлар билан чегараланиб қолмасдан, ҳозирги кунда ўтказиладиган касбий, ҳуқуқий, ижтимоий тадбирларида фаол қатнашиб, ички ишлар органи ходими деган юксак номга муносиб эканлигини ҳар томонлама исботлашга ҳаракат қилиб келмоқда. Ўз танлаган касбини севади ва бундан фахрланади.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
