Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган. У Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтагач, контракт асосида хизматни давом эттиришга қарор қилди.
Сафдор А.Ҳамроқулов, мана, 8 йилдирки, ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли 7255-ҳарбий қисмда хизмат қилиб келмоқда. У сўнгги икки йил давомида ҳарбий қисмнинг алоҳида вазифаларни бажарувчи взводининг жанговар тайёргарлик бўйича инструктори сифатида фаолият олиб бормоқда. Қаҳрамонимиз спорт усталигига номзод.
Яқинда у спортда энг зўрлардан бири эканини яна бир бор исботлади. Андижон вилоятида куч ишлатувчи тузилмалар ходимлари ўртасида кўпкураш бўйича ўтказилган мусобақада ғолибликка сазовор бўлди.
Сафдор А.Ҳамроқулов хизматдан бўш вақтларида миллий кураш бўйича ўтказиладиган республика мусобақаларига тайёргарлик кўради ва совринларсиз қайтмаслигига қатъий ишонади.
Борис КЛЕЙМАН.
Андижон вилояти.
