Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Талъат Маматқулов ҳузурида Уйчи тумани ИИБ ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги 10-сонли қарори мазмун-моҳияти, хизмат ва ижро интизоми ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда ходимларга мазкур қарор билан тасдиқланган "Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси" тўғрисида тушунтириш берилди.
Шунингдек, ўтган давр мобайнида бўлим ходимлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, камчиликларга йўл қўйган раҳбар ва ходимлар интизомий жазоланиши бўйича огоҳлантириб ўтилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
