Кун қаҳрамони

Раҳматуллаев Авзал 1996 йилда Тошкент шаҳар Олмазор туманида туғилган. 2019 йилда ИИВ Академиясини тамомлаган.  

У илк иш фаолиятини пойтахтимиздаги Олмазор тумани ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ тергов бўлинмаси терговчиси лавозимидан бошлаган. Жорий йилнинг январ ойидан буён Президентимиз қарори билан Тошкент шаҳри таркибида ташкил этилган Янгиҳаёт туман ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш бўлинмаси терговчиси.

Танлаган касбига садоқати туфайли зимммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб келаётган шижоатли қаҳрамонимиз Тергов департаменти томонидан намунали тергов жараёнларини ташкил етгани учун тақдирланган. Ёш изланувчан ходим ўзининг намунали хулқи билан сафдошлари орасида ҳам ҳурмат қозониб келмоқда.

Лейтенант Авзал Раҳматуллаев Тошкент шаҳри миқёсида ўз йўналишидаги энг ёш ходимлардан бири.  

 Шодиёна ҒУЛОМОВА.

Тошкент шаҳри.