Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лисейида Ўзбекистон мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда Жарқўрғон туман ўқув спорт техника клуби билан ҳамкорликда ҳаво милтиғидан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси, шунингдек ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган ушбу мусобақада академик лисейнинг биринчи ва иккинчи босқич ўқувчилари иштирок этди.
Қизиқарли кечган баҳсда биринчи ва иккинчи ўринларни лисейнинг биринчи босқич ўқувчилари Акбарали Бўриэв ва Нигора Хуррамова эгаллади. Иккинчи босқич ўқувчиси Жавоҳир Панжиэв эса учинчи ўринни қўлга киритди.
– Ушбу мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, лисей ўқитувчилари, техник ходимлар ва ўқувчилар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни зарарли иллатлар таъсиридан сақлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир, – дейди ИИВ Сурхондарё академик лисейи директори, подполковник Бахтиёр Бўриэв. – Ўйлаймизки, мақсадимизга эришдик. Мусобақада ўқувчилар катта қизиқиш билан фаол иштирок этишди.
Мусобақа якунида ғолиб бўлган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик савғалари билан тақдирланди.
Фозилжон Мамашарипов,
“Постда” мухбири.
