ИИВ Фарғона академик лицейи ўқувчиларининг ички ишлар органлари фаолиятига оид билим ва кўникмаларини шакллантириш, соҳага бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида турли ўқув машғулотлари, экскурсиялар, очиқ эшиклар куни тадбирлари ташкил қилинмоқда.
Яқинда бир гуруҳ лицей ўқувчилари устозлари ҳамроҳлигида Фарғона вилояти ИИБ биринчи минтақавий ҳудуд патрул-пост хизмати баталъонида бўлиб, ходимлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар. Шу ерда кўргазмали сайёр ўқув машғулоти ташкил этилди.
Малакали мутахассислар ўқувчиларга баталъонда яратилган имкониятлар, хизматда фойданиладиган транспорт воситалари, техник жиҳозлар, қурол-аслаҳалар, хизматни ташкил қилиш тартиби-қоидалари ҳақида сўзлаб беришди.
Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар патрул-пост хизмати фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
