ИИВ Наманган Академик лисейида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ва унинг аҳамияти бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
ИИВ касбий тайёргарлик бошқармаси катта инспектори, капитан Жавоҳир Бозорбоэв, вилоят ИИБ касбий тайёргарлик бўлими бошлиғи, подполковник Нуриддин Раҳимов, лисей директори, маёр И. Бурхонов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий, шунингдек, таълим, энергетика, транспорт, туризм, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм ва айирмачиликка қарши биргаликда курашиш масалалари бўйича ҳамкорликда кенг кўламли ишлар амалга оширилишини таъкидладилар. Тадбирда ҳозирги даврдаги сиёсий вазият ушбу ташкилотнинг фаолияти Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ҳамда савдо иқтисодой муносабатларида қанчалик муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Давра суҳбати якунида академик лисей талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
“Постда” мухбири.
Наманган вилояти.
