ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Олтинчи минтақавий ҳудуд Минтақавий мувофиқлаштириш маркази тарбиявий ишни мувофиқлаштириш гуруҳи ходимлари ҳамда Бухоро давлат университети психология кафедраси ўқитувчиси, психология фанлари бўйича фалсафа доктори Зиёдулло Элов иштирокида марказ тасарруфидаги 1 ва 17-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар орасидан руҳий ҳолати ёмон, агрессив, суицид ва турли кўринишдаги салбий ҳолатлар содир этишга мойиллиги бўлган 65 нафар маҳкум билан психологик тренинг машғулоти ташкиллаштирилди.
Унда маҳкумлар жазо муддатини ўташи давомида вужудга келаётган қийинчиликлари, оила ва турмуш билан боғлиқ муаммоли вазиятлар бўйича ўзларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан керакли тавсия ва ечимларни олишди. Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши маҳкумларнинг руҳан соғлом бўлишида ҳамда келажакдаги мақсадларини аниқ белгилашида муҳим ўрин тутади.
А.КАМОЛОВ,
капитан.
Бухоро вилояти.
