Жазо муқаррарлигини таъминлаш, маҳкумлар онгида қонунга итоаткорлик ҳиссини уйғотиш мақсадида пробация гуруҳи ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар ва туман судлари томонидан сайёр суд йиғилишлари ўтказилмоқда.

Ушбу суд жараёнларида жазони ўташ даврида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилган, зиммасидаги вазифага масъулият билан ёндашган, тузалиш йўлига ўтган шахсларни муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, суд томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга риоя қилмаган айрим маҳкумларнинг жазо турларини оғирроқ жазога алмаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди томонидан мазкур йўналишда сайёр суд йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ Пробация гуруҳининг назорат остида турган 13 нафар шахсни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди. Шунингдек, белгиланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб келган 1 нафар шахснинг ўталмаган жазо муддати озодликдан маҳрум қилиш жазо турига алмаштирилди. 

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.