Қоракўл тумани ИИБ ходимлари олинган тезкор маълумотлар асосида “Қорадори-2021” тезкор профилактик тадбирини ўтказди. Тадбирда туманнинг “Қуйи Янгибозор” маҳалласида яшовчи, 1955-йилда туғилган А.Н.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликларида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида, ушбу хонадондаги темир сейфда (вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра) соф вазни 7,74 граммга тенг бўлган “кўкнор хашаги” ҳамда “опий қолдиғи”ни қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.