ИИВ ЖИЭД Тўртинчи минтақавий ҳудуди минтақавий мувофиқлаштириш маркази ва 35-сонли манзил колонияси шахсий таркиби ўртасида “Стресснинг олдини олиш, махсус контингент ва фуқаролар билан юзага келиши мумкин бўлган низоли вазиятларни бартараф этиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренингда марказ катта психологи, катта лейтенант Шаҳзод Ўринов томонидан ходимларга ўзини ўзи бошқариш, назорат қилиш ҳамда муомалага киришиш малакаларини шакллантириш ҳамда шахсий муносабатларни ривожлантириш бўйича керакли тавсиялар берилди. Якунда эса ходимларни руҳий қувватлантирувчи машғулотлар ўтилди.
Ўз мухбиримиз.
