Вилоят ИИБ ЖХХ пробация хизмати бошлиғи Зокир Абдураҳмонов иштирикида пробация ҳисобида турган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш борасида 2022-йил сарҳисоби ҳамда 2023-йилда амалга ошириладиган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, дея хабар қилади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Пробация хизмати бошлиғи ҳисоботида, бу хизмат соҳада янги тизим эканлиги, ўзига хослиги, хизмат вазифаси йўналиши ва моҳияти ҳақида журналистларга батафсил маълумот берди. Ва кейинги бир йил мобайнида пробация хизматини амалга ошириш жараёни бутунлай янгича ташкил этилганлиги таъкидланди.
Қайд этилишича, айни пайтда вилоят ИИБ ЖХХ пробация хизмати томонидан 8147 нафар фуқаро назоратга олинган. Назоратдаги шахсларнинг 7456 нафарини эркаклар, 691 нафарини аёллар, 2289 нафарини ёшлар, 49 нафарини вояга етмаганлар ташкил этади.
Бугунги кунда ҳисобга олинган шахсларнинг 2091 нафари икки ёки ундан ортиқ судланган шахслардир. Уларни ижтимоий мослаштириш бўйича кенг тизимли ишлар ташкил этилди. 2442 нафари ишга жойлаштирилди, 128 кишининг саломатлигини тиклашга ёрдам кўрсатилди, 11 киши уй-жой билан таъминланди ёки уй-жойи таъмирланди. 3395 нафар ҳисобга олинган шахсларга турли ёрдамлар кўрсатилди. Ўтган йили 2715 нафар назоратдаги шахсларнинг ўталмай қолган жазолари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатдан илгари шартли равишда озод этилди.
Матбуот анжуманида журналистларнинг мавзу язасидан берган саволларига жавоб қайтарилди.
Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,
«Постда» мухбири.
Самарқанд вилояти.
