Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шухрат Алиев ҳузурида жорий йилининг 11 ойи якуни ва тезкор профилактик тадбирларнинг "Долзарб 40 кунлиги" доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
Вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини ижобий ҳал этиш борасида ходимлар томонидан туну кун амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ раҳбарияти ва бошқа масъуллар иштирок этган муҳокама йиғилишида вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган тезкор профилактик тадбирлар натижалари атрофлича таҳлил қилиниб, бу борада етарлича иш ташкил этмаган масъуллар кескин танқид қилинди.
Йиғилиш якунида вилоятда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида ҳудудларга бириктирилган масъул раҳбарлар билан лозим чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, жойларда хизмат қилаётган профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда иш ташкил этиш, уларга амалий ёрдам бериш, кунлик профилактик тарғибот ҳамда рейд тадбирларини жадаллаштириш, фуқаролар тинчлиги ва ҳудуд осойишталигини таъминлаш йўналишида ҳам тегишли вазифалар белгиланлди.
Г. Бувамирзаева,
ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
