Топиб айтилган гап. Бироқ бу галги мерганлар ўзларини овда эмас, ўқ отиш баҳсида синаб кўришди.
Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди. Ходимларнинг ўқотар қуроллардан моҳирона ва самарали фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини, шунингдек, табелъ қуролидан тўғри фойдаланиш, қисмларга ажратиш ва йиғиш тактикасини ошириш мақсадида ўтказилган мусобақа муросасиз баҳсларга бой ўтди. Эътиборлиси, баҳсларда аёл ходимлар ҳам ҳеч кимдан қолишмаслигини намоён этишди.
– Мусобақада иккинчи ўринни эгалладим, – дейди вилоят ИИБ ЭКБ катта эксперти, капитан Ориф Турсунов. – Ўқотар қуролдан фойдаланганда диққатни бир жойга йиға олиш ва қуролнинг ички функсиясини яхши тушуна олиш муҳим саналади. Албатта, тезкорлик ҳам ўз ўрнида зарур. Бундай мусобақалар бизни ўз устимизда ишлаб, жанговар шайлигимизни ошириб боришга туртки беради.
Беллашув ниҳоясида ғолибликни қўлга киритган ички ишлар органлари ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан тақдирланди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
