Жиззах вилояти Бахмал тумани «Новқа» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, Ҳ.Х. ҳамда А.Қ. ҳудуддаги тоққа овга чиққанларида кўнгилсиз ҳодиса юз берди. Улар қайтаётган вақтда Ҳ.Х. ҳаракатланишига ҳалал бергани учун қуролини ерга ташлаган. Ўз навбатида милтиқнинг қўндоғи тошга урилиб, отилиб кетган ва сочма ўқлар қурол эгасининг кўкрак қафасига теккан. Жабрланувчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Суд-тиббий экспертизаси фуқаронинг ўлимига ўпка ва жигар шикастланиши, 4-,6-,7- қовурғаларнинг синиши ҳамда ички қон кетиши сабаб бўлганлигини тасдиқлаган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
