ИИВ Бухоро академик лицейида Бухоро шаҳар Президент мактабининг академик директори, халқаро тоифадаги ўқитувчи Мистер Френк Форд билан ҳамкорликда лицей устозлари ва ўқувчилари учун ўқув-ижодий семинар-тренинг ташкил этилди. Юксак савияда ташкил этилган учрашувда лицей билан ҳамкорликда келгусида амалга ошириладиган қўшма дастур бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, лицейнинг инглиз тили фани устозлари меҳмонга ҳамроҳ бўлиб, ўқув дастурлари ва ўқувчиларга хорижий тилларни ўргатиш бўйича керакли тавсияларга эга бўлдилар.     

        Бундан ташқари, вилоят ИИБ “Жасорат” музейида амалга оширилган экскурсия меҳмонда катта таассурот қолдирди.   

Шахноза ШАРИПОВА,

ИИВ Бухоро академик лицей ўқитувчиси.