Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров Ғаллаорол тумани «Коризқудуқ» қишлоқ фуқаролар йиғини Муқри қишлоғида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Маржонбулоқ шаҳарчаси, Турк, Муқри, Шўрча, Қўриқ қишлоқлари, «Бахт», «Оқтош» ва «Омонли» маҳаллалари вакиллари иштирокида ўтган тадбирда электр таъминотини яхшилаш, йўлларга асфалт ётқизиш, кўприк қурилиши, саломатликни тиклаш, уй-жой таъмири, деҳқончилик қилиш учун ер ажратишга оид масалалар кўтарилди. Ўз навбатида тегишли идоралар масъуллари жалб этилиб, муаммоларни ҳал этиш чоралари белгиланди.
Тадбир давомида 7 кишига маиший техника, 8 кишига ногиронлик аравачаси, 2 кишига эшитиш қурилмаси топширилди. Бундан ташқари бир кишига даволаниш харажати, икки кишига сафарбарлик чақирув резерви тўловлари тўланганлиги ҳамда бир кишига имтиёзли кредит ажратилганлигига оид сертификат топширилди. Бундан ташқари Беш муҳим ташаббус доирасида фаол ёшлар рағбатлантирилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
