“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғояси асосида вилоятимизда бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Бухоро вилояти ИИБ Пробация бўлими биносида жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди ҳамда шаҳар Пробация бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда сайёр суд мажлиси ташкил қилинди. Суд мажлисида шаҳар Пробация ҳисобида турган, тузалиш йўлига кирган, барча чекловларга риоя қилиб, содир этган жиноятидан пушаймонда бўлган 9 нафар шахс муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод этилди.

З.ЭГАМБЕДИЕВ, 

подполковник.

Бухоро вилояти.