Яқинда ИИВ Малака ошириш институтида халқаро ҳамкорлик доирасидаги учрашув бўлиб ўтди. 

Унда БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёда минтақавий маслаҳатчиси Реда Сиргедиэне ҳамда мазкур бошқарма ходимлари Шерзод Назаров ва Азаматбек Солиҳов ҳамда ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бош инспектори, капитан Бунёдбек Давронов, шунингдек, ушбу таълим муассасаси бошлиғи, техника фанлари номзоди, досент, полковник Олимжон Ахмедов ва институт профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

     Унда томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ва келгусидаги истиқболлари хусусида фикр алмашилиб, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш, одам савдоси ва ноқонуний миграциянинг олдини олиш ҳамда ходимларнинг малакасини ошириш ва бошқа шу каби масалалар бўйича ҳамкорликда қилинадиган тадбирлар келишиб олинди.

Дўстона руҳда ўтган учрашув якунида меҳмонлар мазкур таълим даргоҳида тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишишди.

ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.