Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ходимлари томонидан давра суҳбати уюштирилди.
“Ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг тарқалишига қарши курашиш ойлиги” тадбири доирасида ўтказилган давра суҳбатида гиёҳвандликнинг зарари ва аянчли оқибатлари ҳақида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятлар учун қонунда белгиланган жавобгарлик борасида иштирокчиларга маълумот берилди.
Якунда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар батафсил жавоб қайтаришди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
