ИИВ Хоразм академик лицейида битирувчи курс ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Уни лицей директори, подполковник Л.Яқубов очиб, бугунги кунда мазкур билим даргоҳида ўқувчиларга таълим-тарбия бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Тадбирда ИИВ Шхббнинг Хоразм вилояти бўйича масъул ходими, маёр М.Ҳайитбоев сўзга чиқиб, ИИВ Академиясига ўқишга кириш жараёнларида баъзи номзодлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда айрим нопок кимсалар томонидан содир этилаётган турли қонунбузарлик ҳолатларига тўхталиб ўтди. Айниқса, ота-оналар ва ўқувчилар фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслиги кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда бугунги ўқувчи ёшларимиз келажакда етук ва профессионал кадрлар бўлиб етишиши лозимлиги Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг доимий эътиборида эканлиги қайд этилди.
Беҳзод ҚУРЁЗОВ,
подполковник.
Хоразм вилояти.
