Миробод тумани 3-сектор раҳбари, ИИОФМБ бошлиғи, подполковник О.Ходжаев профилактик ҳисобда турадиган 17 нафар ёшлар билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида тузалиш йўлига киргани учун 4 нафар ёшларни тегишли ҳисобдан чиқариш, 2 нафарини ИТ-соҳасида ўқитиш, 1 нафарига чилангар сифатида ишга жойлашишида амалий ёрдам бериш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, 4 нафар ёшлар билан таълим муассасасида дарс қолдирмаслик бўйича суҳбат ўтказилди.

 

Ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.