Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров Жиззах шаҳрида аҳоли ва ёшлар билан мулоқот ўтказди. Тадбир аввалида 3-сектор раҳбари бир гуруҳ ёшларга тадбиркорлик учун имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилиши ҳамда олий таълим муассасалари контракт тўловларининг тўлаб берилишига оид сертификатлар топширди. Шунингдек, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида фаол ёшлар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.
Сўнг аҳоли ва ёшлар билан мулоқот ўтказилиб, улар томонидан кўтарилган 20 дан ортиқ масалаларни ҳал қилиш чоралари белгиланди. Чунончи, шу куниёқ 3-сектор ишчи гуруҳи фуқаролар баён этган бир қанча масалаларни жойига чиқиб ўрганди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“ПОСТДА” мухбири.
Жиззах вилояти.
