Бухоро вилояти ҳамда Вобкент тумани Халқ қабулхоналарида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари, полковник Шухрат Ходжаев томонидан миграция ва фуқаролик масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида миграция ва фуқаролик масалалари билан боғлиқ 20 га яқин жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди. Қабулда асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилди.

Қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олинган айрим мурожаатлар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, қабул давомида бир неча йиллардан буён Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш истагида юрган ва бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 7 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга ИД карталар тантанали равишда топширилди.

 

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.