Ташкент шаҳар Яккасарой тумани ИИОФМБ бошлиғининг аҳоли муаммолари ечимига бағишланган сайёр қабул ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси” ижроси юзасидан тумандаги “Тепа” маҳалласида бўлиб ўтган ушбу сайёр қабулда жами 40 тага яқин фуқароларнинг муаммолари тингланиб, шундан 22 нафарининг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар юзасидан тегишли соҳа хизмат раҳбарларига топшириқлар берилиб, назоратга олинди.

 Шунингдек, тадбир давомида 8 нафар 16 ёшга тўлган ва 2 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга ИД-паспортлар ҳам топширилди.

 Сарвар СОБИРОВ,

 ўз мухбиримиз.

 Тошкент шаҳри.