Яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Мансур Қодиров бошчилигидаги Ўзбекистон делегасияси Қирғиз Республикасида бўлди. Учрашувда Қирғиз Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ЖИЭХ раиси Аскат Эгембердиев ва тегишли раҳбарлар иштирок этди.
Ташриф давомида делегасия аъзолари ЖИЭХ марказий аппарати фаолияти билан танишиб, Чуй вилоятидаги бир қанча объэктларда бўлди. Молдовановка қишлоғида қамоқхона ходимлари ва маҳаллий аҳолининг фарзандлари учун реконструксия қилинган болалар боғчасини кўздан кечирган меҳмонларга кичкинтойлар ижодий чиқишларини тақдим этишди.
Сўнгра делегасия аъзолари 31-сонли даволаш-ахлоқ тузатиш муассасаси ва 300 дан ортиқ ўринли кўп тармоқли шифохона, «Келечек» ва «Кўчма механизасиялашган колонна» давлат корхоналарида бўлишди. Меҳмонларга ЖИЭХ муассасаларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари намойиш этилди. Шунингдек, 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида тикувчилик ва новвойчилик йўналишидаги ишлаб чиқариш сехлари, маҳкумлар ўрта махсус таълим олаётган билим юрти билан ҳам танишилди.
Ташриф якунида меҳмонлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги қўриқлаш ва конвой хизмати, ўқув маркази билан ҳам танишишди. Ҳарбий оркестр жўрлигида тантанали марш билан кутиб олинган делегасия
аъзоларига ЖИЭХ «ОМЕГА» махсус кучлари ўзларининг жанговар тайёргарлигини намойиш этишди.
Халқаро ҳамкорлик доирасидаги амалий ишларнинг узвий давоми сифатида Қозоғистон Республикаси ИИВ Жиноят-ижроия тизими қўмитаси раиси, полковник Тенизжан Джанибеков бошчилигидаги делегасия расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасида бўлди.
Ташрифдан кўзланган мақсад маҳкумларнинг иш билан таъминланиши, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш борасидаги илғор тажрибани ўрганишдан иборат. Шунингдек, маҳкумларни сақлаш шароитларини ҳамда Жиэмнинг таъмирланиши ва янги муассасалар қурилишини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.
Қозоғистон делегасияси вакиллари ташриф давомида 13-сонли жазони ижро этиш колониясида, Марказий тергов ҳибсхонасида, 44-сонли манзил-колониясининг ишлаб чиқариш участкасида ва 42-сонли манзил-колониясининг фермасида бўлиб, маҳкумлар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўргатиш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари билан тўлиқ танишишди.
Ташриф якунида пенитенсиар хизматлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича келишиб олинди.
Шахризод Шокиров,
капитан.
