Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабулда фуқаролар томонидан фирибгарлар томонидан ўзлаштирилган маблағларни ундириш, ишга қабул қилиш, моддий ёрдам олинишида кўмаклашиш каби масалалар кўтарилди.

Ҳар бир муаммони ўрганиш ва ечимини топиш юзасидан соҳа масъулларига топшириқлар берилди. Масалаларни ҳал этиш муддатлари қатъий белгиланди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

ўз мухбиримиз.

Сирдарё вилояти.