Гулистон шаҳрида "Истиқболли авлод" ижтимоий-ахборот маркази Сирдарё вилояти бўлими ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорлигида "Одам савдоси устидан жиноий жавобгарликни кучайтиришда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларининг роли" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда профилактика инспекторлари Вазирлар Маҳкамасининг "Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори мазмун моҳиятини ўрганилди. Тренингда амалиётда дуч келинадиган одам савдосига оид ҳолатларнинг турли сценарийлари, шу турдаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларга оид тавсиялар кўриб чиқилди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.