ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7534-ҳарбий қисм 3-баталон назоратчилар взводи шахсий таркиби учун ҳам ҳар куни хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб келинади.
Унда она Ватанимиз ҳимоячиларига маҳкумлар ва уларнинг яқин қариндошлари билан ноқонуний алоқага киришмаслик, қўпол муомалада бўлмаслик, шунингдек, ҳарбий интизом ва қонунийликка қатъий риоя этиш ҳамда хавфсизлик чораларига амал қилишлари ҳақида кенг тушунтиришлар бериляпти.
Шу билан бирга, бугунги кунда дунёда содир этилаётган мудҳиш воқеалар ҳам шахсий таркибга етказилиб, уларни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақирилмоқда.
Абдуҳамид ОЛЛАЁРОВ,
кичик сержант.
