Хотин-қизлар орасида фирибгарлик жиноятининг олдини олиш ойлиги доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак деҳқон бозори ҳудудида тадбир ўтказилди. Унда сотувчи ва фуқароларга фирибгарлик ҳолатлари бўйича тушунтиришлар берилиб, бундай ҳолатларга бефарқ бўлмасликка чақирувчи буклетлар тарқатилди.

Шунингдек, деҳқон бозори ҳудудига фирибгарлик жиноятидан огоҳ бўлишга чорловчи баннерлар ўрнатилди.

Назира БЕКИМБЕТОВА,

капитан.