Термиз шаҳар Оицга қарши курашиш маркази шифокорлари Иивга қарашли 7257-сонли ҳарбий қисмда «ОИВ инфекциясидан ҳимояланиш йўллари, клиникаси ва профилактик хавфсизлик чоралари» мавзусида семинар ўтказишди.

Семинарда касалликнинг оқибатлари, касалликка чалиниш ва юқтириб олиш йўллари, ҳимояланиш тартиби ҳақида тушунча берилди. Бугунги кунда дунё миқёсида касалланиш статистикаси ўсиб бораётгани айтиб ўтилди. Қолаверса, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ҳам ушбу хавфдан огоҳ этиш зарурлиги, айниқса, ҳарбий хизматчилар қатъий оилавий гигиена қоидаларига риоя қилишлари тушинтирилди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.